"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси бош директори Тян Валерий Николаевич Латвия Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамланишига салмоқли ҳисса қўшгани, шунингдек, давлатлараро транспорт алоқалар ва юк ташиш соҳасини ривожлантиришда муҳим роль тутгани учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Ёрлиқни Наврўз умумхалқ байрами арафасида Латвиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдгарс Бондарс топширди.