Қодиров футболчи Тарасовнинг Путин тасвири бўлган майка учун олган жаримасини тўлаб беришни таклиф қилди

Спорт 19 Март 2016 470

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Москванинг “Локомотив” президенти Ольга Смородскаяга УЕФА томонидан жамоанинг яримҳимоячиси Дмитрий Тарасовга солинган жаримани тўлаб беришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Терек” клуби президенти Магомед Даудов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

“Чеченистон раҳбари, “А.Қодиров номидаги Терек” клуби фахрий президенти Рамзон Аҳматович Қодиров Дмитрий Тарасовнинг ҳаракатини юқори баҳолаб, футболчига солинган жаримани “Терек” ҳисобидан тўлаш таклифини билдирди”, дейилмоқда Даудов томонидан чоп этилган, “Локомотив” президенти номига ёзилган мактуб нусхасида.

“Локомотив” ва футболчи Дмитрий Тарасовни ҳурмат билдириб ва Сиз томондан қабул қилинадиган исталган қарорни ҳисобга олиб, сиздан футболчига солинган 5 минг евро жаримани тўлаб беришга ижозат беришингизни сўраймиз”, дейилган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Европа лигасида Туркиянинг “Фенербахче” клубига қарши учрашувда Владимир Путин тасвири туширилган ва “Энг хушмуомала президент” деган ёзувли майкани намойиш қилгани учун УЕФА томонидан 18 мартда 5 минг еврога жарималанди. Февралда “Локомотив” футболчига 300 минг евро жарима солганди.
УЕФА қоидаларига кўра, халқаро мусобақалар вақтида сиёсий фикрлар билдиришга йўл қўйилмайди.

Тарасов “Локо”га 2010 йилда келган. Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи клуб сафида турли мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53514 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65528 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161119 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26915 Жамият
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 2 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 399 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 840 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар