Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида назорат тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон 20 Март 2016 948

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилган. Қонунга итоаткор тадбиркорлар давлат томонидан доимий ҳимоя қилиниб, қўллаб-қувватланмоқда.

Бироқ ўрнатилган тартиб қоидаларга амал қилмаслик нафақат тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига балки бутун давлат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ташкил этилган назорат тадбирлари давомида мазкур ҳудудда тадбиркорлар томонидан харидорларнинг қонуний манфаатларига беписандлик, савдо қоидаларини қўпол равишда бузиш, энг ёмони савдодан тушган йирик миқдордаги нақд пулларни ўз вақтида банк кассаларига топширмаслик каби иллатлар илдиз отганлиги маълум бўлди.

Хусусан 3 та тадбиркорлик субектларида ўтказилган қисқа муддатли текширишларда харидорга харид чеки бермаслик, нақд пул маблағларини банк кассалари топширмаслик, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларнинг ноқонуний савдоси ва бошқа қатор камчиликлар аниқланди.

Ушбу текширишларнинг 2 тасида савдодан тушган жами 288,4 млн.сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги ва банкка топширилмаганлиги ҳамда сифат сертификати, кирим ҳужжатлари бўлмаган 141,5 млн.сўмлик товарлар савдога қўйилганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субектлари томонидан 3 нафар фуқароларга қонунчилик талабларига зид равишда меҳнат шартномалари тузмасдан, «конверт» усулида 5,3 млн.сўм миқдорида иш ҳақи бериш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, туман ҳудудидаги Тошкент ҳалқа йўли кўчаси 10-уйда фаолият юритаётган «Назар келажак савдо» масъулияти чекланган жамиятга қарашли хўжалик моллари, озиқ-овқат, алкогол маҳсулотлари ва дорихонада ўтказилган қисқа муддатли текширишда харидорларга харид чеки берилмаганлиги, кунлик савдодан тушган жами 8 миллион 282 минг 800 сўм ҳамда даврий ҳисобот бўйича 4 миллион 795 минг 400 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги шунингдек, назорат касса машинаси хотирасига кирим қилинган бўлсада, ўз вақтида банкка топширилмаган 699 минг 100 сўм нақд пуллар мавжудлиги маълум бўлди.

Алкоголли ичимликлар сотиш шохобчасида эса тадбиркор савдодан тушган йирик миқдордаги – 104 миллион 888 минг 300 сўм нақд пулларни назорат касса машинаси хотирасига кирим қилишни ва банкка топширишни ўзига эп кўрмаган.

Текшириш давомида сотувчи томонидан шохобча расталарида мавжуд бўлган жами 176 турдаги 4832 дона, 55 миллион 955 минг 400 сўмлик товар-моддий бойликларининг сифат сертификати ва тегишли ҳужжатларини тақдим эта олмади.

Бундан кўриниб турибдики, мазкур маҳсулотларнинг маҳсулотлар савдога ноқонуний қўйилган ҳамда уларнинг тақдири қонуний ҳал бўлгунга қадар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Ушбу ҳудудда жойлашган «Бекзод капитал сервис» хусусий корхонасига қарашли алкогол маҳсулотлари ва салқин ичимликлар сотиш шохобчаларида ўтказилган қисқа муддатли текшириш натижаларида ҳам шундай ҳолатлар аниқланди.

Хусусан, назорат тадбирида тадбиркор томонидан савдо фаолиятидан тушган жами 183 миллион 467 минг 200 сўм нақд пуллар назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги ва банкка топширилмаганлиги, 1 нафар фуқарога «конверт» усулида 3 миллион 500 минг сўм иш ҳақи бериб ишлатилаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, сифат сертификати ва кирим ҳужжатлари бўлмаган 38 турдаги 1955 дона, 18 миллион 552 минг 200 сўмлик товарлар сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Белгилаган қонунчилик талабларига риоя этмаслик тадбиркорлик субектининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши Зангиота тумани ҳудудида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Каланов Нодир Сирожиддиновичга қарашли савдо шохобчасида ўтказилган қисқа муддатли текширишда ҳам ўз исботини топди.

Бу ерда ўтказилган текширишда харидорга харид чеки бермаганлиги, кунлик савдодан тушган жами 25 миллион 595 минг 200 сўм нақд пулларни назорат касса машинаси хотирасига киритилмаганлиги

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 496 қоп, жами 67 миллион 38 минг сўмлик Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган ун маҳсулотлари эса далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилди.

Юқоридаги ҳолатларни кўриб, табиий савол туғилиши тайин. Давлатимиз томонидан яратилаётган шунча имкониятларга қарамасдан ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар, ҳалол ишлаб даромад олиш ўрнига, нафси қул бўлиб, фойда ўрнига ўзларига зиён қилаётганликларини наҳотки англамаган бўлсалар. Албатта буларнинг барчаси қонунчиликка, жамиятда белгиланган тартиб-қоидаларга беписандлик натижасидир.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу йўналишдаги назорат тадбирлари давом эттирилади.

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар