Доимий пропискаси бўлмаганлар вақтинчалик прописка билан ишга киришлари мумкинми?

Ўзбекистон 20 Март 2016 3621

Ушбу саволга Тошкент шаҳар Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Алижон Эсонов жавоб беради, деб ёзмоқда “Бекажон” нашри.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 18-моддасида “Фуқаролар машғулот турини ва яшаш жойини танлаш имкониятларига эга” эканликлари қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 80-моддасида “Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар” рўйхати келтирилган, ишга кириш вақтида ишга кираётган шахсдан қонунда талаб этилмаган ҳужжатларни талаб этиш тақиқланган. МКнинг 72-моддасида ходим ишга кираётган вақтда иш берувчи билан ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида прописка масаласи назарда тутилмаган, қандай лавозимларни эгаллашлари қабул қилинаётган корхона иш берувчиси билан келишилган ҳолда мутахассислиги, малакасига қараб, бажарадиган лавозим вазифасига қараб ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги 41-сонли “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 201.05.2012 йилда 2336-сон билан (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 20.05.2012 йилдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган) рўйхатдан ўтган “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келиш ва уларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 1-бўлими 2-бандига асосан “вақтинча рўйхатдан ўтган фуқаро”, Тошкент шаҳри ҳудудида вақтинча рўйхатдан ўтган муддатига, муддатли шартнома тузиб, ишлашлари мумкинлиги белгилаб берилган.

Ундан ташқари, ходимни вақтинча ёки доимий рўйхатда турмаганлиги бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ишга олишни рад этиш меҳнат қонунчилигида белгиланмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар