Эмико исмли 93 ёшли кекса аёл барча қолипларни бузиб, Instagram ижтимоий тармоғида машҳур моделга айланди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Тиниб-тинчимас момо ўзининг набираси тайёрлайдиган аксессуарларни реклама қилмоқда.

“Бувим хурсандлар, мен эса катта завқ олмоқдаман”, деб айтмоқда момонинг набираси Хинами Мори.

Бундан ташқари, момо аксессуарлар қатори юзига айланди ва бунинг натижасида савдолар анча ошди.

Ахир кекса ёшига қарамасдан, ҳаётдан завқ олувчи момодан тараладиган ғайрат ҳайратлантирмай қолмайди. Айни вақтда Instagram’да момонинг фотосессияларини 32 минг обуначи кузатиб боради.