Гарет Бэйл Испания чемпионати тарихида энг сермаҳсул британ футболчиси бўлди

Спорт 21 Март 2016 427

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Гарет Бэйл Испания чемпионатининг 30-турида “Севилья”га қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Учрашув “қаймоқранглилар”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бу гол уэльслик футболчининг Испания Примерасида киритган 43-голи бўлди. Шу тариқа Бэйл Испания чемпионати тарихида энг сермаҳсул британиялик ўйинчига айланди.

Бунгача Испания чемпионатида энг сермаҳсул британ футболчиси “Барселона” учун 1986 йилдан 1989 йилгача ўйнаган Гари Линекер ҳисобланар эди. Линекер Испания чемпионатларида 42 та тўп уришга муваффақ бўлган.

Бу борада Линекердан кейинги ўринларни ирландиялик Жон Олдриж (“Реал Сосьедад” учун 33 та гол), шотландиялик Стив Арчибальд (“Барселона”учун 24 та гол) ва англиялик Лори Каннингэм (“Реал” учун 16 та гол) эгалламоқда.

Агар барча мусобақалар олинадиган бўлса, Бэйл “Реал” сафида 113 та ўйинда иштирок этиб, 54 та гол ва 42 та голли узатма муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Гарет “Реал” сафида 3-мавсум ўйнамоқда ва жорий мавсумда шу кунгача рақиблар дарвозасига 18 та ўйинда 14 та гол уришга муваффақ бўлди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар