Азиз юртдошлар, Kun.uz ўқувчилари! Сизни кириб келган баҳорий яшариш ва янгиланиш, шарқона янги йил дебочаси Наврўзи олам билан Kun.uz таҳририяти номидан чин дилдан муборакбод этамиз!

Наврўзи олам ўлкамизга қадам қўйиши билан ҳар биримиз ён-атрофимиздаги табиатнинг уйғониши, куртаклар ва гул-чечаклар очилиши, баҳор нафасидан баҳраманд бўламиз.

Шундай кунларда халқимизга тинчлик-омонлик, соғлиқ-саломатлик, барча эзгу ниятлари ушалишини тилаб қоламиз. Далаларда аллақачон ишларни бошлаб юборган заҳматкаш бобо-деҳқонларимизга мўл-кўл ҳосил, ишларида ривож тилаймиз.

Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин! Хонадонларимиздан меҳр-оқибат, файзу барака аримасин! Барчангизни баҳорий кайфият тарк этмасин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Димоққа ялпизлар нафаси урар,

Юракда муаттар чечаклар кулар,

Бир сулув келинчак саломга келар –

Остонага бош ур, азиз меҳмоним!

Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним!