Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига 500 мингдан кўпроқ мухлис ташриф буюрмоқчи. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Чемпионат ташкилотчилари меҳмонхонада жойлаша олмайдиган мухлисларни стадионлар яқинидаги “бедуинлар услубидаги” махсус қароргоҳларда жойлаштиришмоқчи.

“Қатардаги жаҳон чемпионатида биз Яқин Шарқнинг меҳмондўстлиги ва самимиятини кўрсатмоқчимиз. Шунинг учун биз шундоққина юлдузлар остида тунашни истайдиган мухлисларни жойлаштириш ғоясини фаол ривожлантирмоқдамиз”, деб айтди 2022 йилги жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси вакили.

Қатардаги жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарнинг 7 та шаҳари – Доха, Лусаил, Ал-Вакра, Ал-Хора, Ал-Района, Умм-Салол ва Мадинат-аш-Шамолада бўлиб ўтади.