Режиссёр Озод Шамс ижодий янгилик сифатида “Ваҳший” фильмининг суратга олиш ишларини якунлади.
Бундан ташқари, ушбу фильмда Асал Шодиевани янги образда, янги қиёфада кўриш мумкин.

Ўзбек эстрадасининг ёрқин вакили Шоҳруххон фильм саундтрекини ижро этган ва унга клип олиш жараёнларини якунлаган. Клип хонанданинг “Йиғлама” қўшиғига олинган. Ўзбек шоу-бизнесида “Асал Шодиева-Шоҳруххон” мавзуси кўп тилга олингани учунми ёки бу икки ижодкор уйғун равишда экранларда кўп бор кўринганиданми, Шоҳруххон клипида Асал Шодиевани яна бир бор учратиш мумкин.


Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, сўнгги ойларда хонанда ўзбек киносининг бир қатор кўзга кўринган картиналарининг саудтрекларини ижро этди. Бунга мисол қилиб, “Мажнун” фильмга айтилган саундтрек ва унга ишланган клипни келтириш мумкин.


Ўзбек эстрадасининг фаол ижодкори Шоҳруххон шу йилнинг май ойида ўз мухлислари эътиборига янги концерт дастурини тақдим этишни мўлжаллаган. Бу хонандани ижодий изланишда, мухлислари қалбидан жой олувчи тароналар устида ишлаётганидан далолат беради.