Куз фаслининг одатдаги кунларидан бири Чирчиқ шаҳридаги дўконлардан бирида савдо қилувчи Зулфия Жуманова дўконни қулфлаб уйга кетади. Шу пайт дўкон атрофида уч киши пайдо бўлади. Жиноий гуруҳ аъзолари Самариддин, Шаҳбоз ва Достон эди. Улар дўконни қулфини бузиб, дўкондаги жами 65 дона умумий суммаси 32 миллион 700 минг сўмлик уяли телефон аппаратларини олиб чиқишиб, воқеа жойидан жуфтакни ростлашди.

Улар ўз жиноий ишларини давом эттириб, Чирчиқ шаҳри 3-кичик даҳада жойлашган Шавкат Саидбоевга тегишли бўлган компьютер хонасига бостириб кириб, умумий суммаси 29 миллион сўмлик бир неча телевизор, компьютер ва бошқа буюмларни олиб воқеадан жойидан қочиб кетишди.

Жиноятни ҳадисини олган босқинчилар 2014 йилнинг ёз ойлари бошида Бўстонлиқ туманида яшовчи Шерали Алимовнинг уйига бостириб кириб, унинг ҳовлисидаги “Спарк” машинасига боғлаб далага олиб келиб, роса дўппослашди ва машинада салонида жабрланувчига тегишли бўлган 200 АҚШ доллари қимматбаҳо уяли телефон, фотоаппарат ва бир қанча буюмларни олишди. Улар Шералини далада қолдиришиб, воқеа жойидан жуфтакни ростлашди. Мумайгина даромадни қўлга киритган жиноятчилар Чирчиқ шаҳридаги кафелардан бирида узоқ вилоятдан келган 4 нафар кафе меҳмонларига тан жароҳати етказишиб, ўзларининг бемаъни хатти-ҳаракатларини амалга оширишди. Жиноят жазосиз қолмайди, тергов ва суриштирув жараёнида жиноий гуруҳ аъзоларининг барча қилмишлари фош этилиб, қилмишларига яраша жазосини олишди.