Италия модалар уйи ҳисобланмиш Gucci "Бэтмен Суперменга қарши. Адолат тонгида" фильми учун либослар яратди. Улар Брюс Уэйн роли ижрочиси Бэн Аффлек учун махсус тайёрланган.

Гап Брюс Уэйннинг инициаллари туширилган кўйлаклар, пальто, чарм куртка, қора кўзойнак, шунингдек, бир қатор аксессуарлар ҳақида бормоқда.

"Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида" фильми 2016 йилнинг 24 мартида Россия прокатига чиқиши кутилмоқда. Ушбу фильм режиссёр Зак Снайдер томонидан суратга олинган.