«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзи ёзда бошқаришга киришадиган «Манчестер Сити» жамоаси сафига ҳозирги жамоасидаги шогирдларидан бири Тиаго Алькантарани таклиф этмоқчи.

Гвардиола биринчи навбатда янги жамоасининг марказий ҳудудини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Бу ёш футболчи «Сити»да Яя Туренинг муносиб ўринбосари бўлиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, агар бу трансфер амалга ошса, Алькантара мураббийнинг ортидан Мюнхендан Манчестерга кўчиб ўтадиган ягона футболчи бўлади.

Альканатара 2013 йилда 15 миллион фунт эвазига «Бавария»га ўтганди. Ўтган ёзда ярим ҳимоячи клуб билан шартномасини 2019 йилга қадар узайтирганди.