Барселона ҳужумчиси Лионел Месси “қаймоқранглилар” мухлисасига тасодифан азият етказди.

Воқеа Барселонанинг Вильярреалга қарши ўйини вақтида юз берган. Гап шундаки, Месси ҳужумга ташланган вазиятлардан бирида дарвоза томон йўллаган зарбаси тўсин ёнидан ўтиб, стадионда ўтирган қизлардан бирига теккан. Ҳужумчининг кучли зарбига дуч келган Ракел Тахуэло ўйиндан сўнг шифохонага мурожаат қилган. Рентген таҳлиллари жабрдийданинг бармоғи синганини кўрсатди.

“Мен бундан аввал ҳам Мессини ёқтирмас эдим, энди эса ундан нафратланаман. Мен аслида Реал мухлисасиман”, дейди Ракел. Унинг айтишича, Месси зарба йўллаган чоғда, қуёш қизнинг кўзини қамаштирганига қарамай, у тўпнинг йўналишини пайқай олган ва юзини тўсиш учун қўлини кўтарган. Кучли зарбани ҳис қилгач эса ҳушидан кетган. Бу ҳақда у, El Mundo Deportivo нашрига берган интервюсида маълум қилган. Қайд этиш жоизки, Каталония жамоаси ҳам бу воқеадан четда қолгани йўқ ҳамда қизга ўз ёрдамини таклиф этган. Ракелнинг айтишича, у бундай имкониятдан унумли фойдаланиб қолади ва Барселонанинг Реал билан ўйинига чипталарни сўрайди.