Миллиардер Илон Маск ва унинг турмуш ўртоғи британиялик актриса Талула Райли ажрашишга иккинчи марта уринишни бошлашди.

АР ахборот агентлигининг хабарига кўра, тадбиркорнинг рафиқаси 21 март куни Лос-Анжелес судига тегишли ариза билан мурожаат этган.
2014 йил декабрида Маск ажримга ариза бериб, етти ойдан сўнг суддан аризасини қайтариб олган эди.

Агентлик хабарида ёзилишича, турмуш ўртоқлар ўзаро келишув асосида 2,5 йиллик турмушларига якун ясашга қарор қилишган. Улар охирги олти ой давомида алоҳида яшашган ва дўст бўлиб қолишни ният қилишган.

2000 йили преториялик (Жанубий Африка Республикаси) Маск Канадада ўқиши давомида танишиб қолган Жюстин Маскка уйланади. Уларнинг беш нафар фарзанди бор. 2008 йили жуфтлик ажрашган. 2010 йили тадбиркор актриса Талула Райлига уйланади. 2012 йили ажримга ариза беради, лекин 2013 йил июлда муносабатларни қайта тиклаб олишади.

Илон Маск – Falcon ракета-йўлдоши ва Dragon космик кемаси ишлаб чиқилган SpaceX аэрокосмик компания асосчиси. Ўтган йили Forbes журнали унинг бойлигини 15 миллиард доллар деб баҳолаган.