22 март тонгида Тошкентнинг “Бодомзор” маҳалласида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.

Гуруҳ фойдаланувчилари ЙТҲ бугун тонгда юз берганини, катта тезликда келган Captiva ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг пиёдалар қатнайдиган қисмига ўтиб кетганини маълум қилишмоқда.

Бундан ташқари, “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари машинани аёл киши бошқарганини маълум қилишган. Айримлар уни бир одамни уриб юборган, деган тахминларни ҳам илгари сурган.
“Йўлда одам уриб юборган машинанинг ортидан ЙПҲ ходимлари қувишган. Маҳалла бўйлаб катта тезликда кетаётган автомобиль шу кўйга тушган”, – дейди гуруҳ аъзоларидан бири.

Captiva ҳайдовчиси бир вақтнинг ўзида шу маҳалладаги Cobalt ва Spark автомобилларига ҳам зарар етказган.