Ёқутистондаги "Шаҳар ихтисослаштирилган болалар уйи"да болаларни каравотларга боғлаб қўйишган. Бу ҳақда ҳудудий прокуратура текширувлар натижасига кўра маълум қилган.

Маълум қилинишича, муассасада бошқа жиноий ҳаракатлар ҳам аниқланган. Хусусан, тиббиёт ходими болалардан бирига тиббий муолажа вақтида инфекция туширган ва буни яширган. Шунингдек, болалар уйи тарбияланувчиси бўлган 3 ойлик қизчанинг қўли синган, бу ҳақда полицияга хабар берилмаган.

Айни вақтда прокуратура муассаса раҳбариятига қарши иш очган, жараён давом этмоқда.