2015 йилда Лотин Америкасида камбағаллар сони 175 млн кишигача кўпайган

Жамият 23 Март 2016 408

2015 йилда камбағалликда кун кўрувчи Лотин Америкаси аҳолиси сони 175 млн гача ошди, ёки 2014 йилдагига нисбатан 7 млн кўпроқ одамни ташкил қилди. Бу ҳақда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси бўйича иқтисодиёт комиссияси (ЭКЛАК) ҳисоботида айтилди. Ташкилот мутахассисларининг баҳолашича, улардан камида 75 млн нафари жуда ночор аҳволда яшамоқда.

"Лотин Америкасида кўпроқ сифатли иш ўринларини яратиш зарур, бу иш ўринлари эгалари ижтимоий ҳимоядан фойдалана олишлари керак, энг минимал иш ҳақи таъминланиши ва ижтимоий харажатлар ҳимоя қилиниши керак", деб айтди ташкилот ижрочи котиби Алисия Барсена. У "таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик соҳаларидаги" сиёсатга алоҳида аҳамият қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтди ва бу сиёсат "иқтисодий циклга боғлиқ" бўлмаслиги керак.

ЭКЛАК маълумотларига кўра, 2010 йилдан 2014 йилгача Уругвайда камбағаллар сони энг кўп миқдорда, яъни 14,9 фоизга камайган. Ундан кейин Перу, Чили ва Бразилия келмоқда, бу давлатларда камбағаллар сони мос равишда 9,8, 9,1 ва 7,9 фоизга камайган. Бу орада Гондурас, Мексика ва Венесуэлада камбағаллар сони 2-5 фоиз атрофида ўсган. Мексиканинг ижтимоий ривожланиш сиёсатини баҳолаш миллий кенгаши маълумотларига кўра, 2012 йилдан 2014 йилгача мамлакатда ночорликда яшовчилар сони 53,3 млн дан 55, 3 млн гача ошган.

Бироқ, баъзи экспертларнинг айтишича, Мексикада камбағаллар сони расмий кўрсаткичлардан деярли 2 марта кўпроқни ташкил қилади. Ваҳоланки, Мексикада 122 млн дан кўпроқ одам яшаши ҳисобга олинса, бу давлатда камбағалларнинг реал улуши умумий аҳолининг 84,3 фоизини ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар