Бельгия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Спорт 23 Март 2016 394

Брюссель шаҳри маъмурияти Бельгия Қироллиги футбол уюшмасига (KBVB) мурожаат қилиб, мамлакат терма жамоасининг Португалия терма жамоасига қарши 29 март куни ўтказиши керак бўлган ўртоқлик учрашувини бекор қилишни сўраган.

Айни вақтда шаҳар ҳукумати ҳудудда терактлардан кейин юзага келган таҳдидлар шароитида хавфсизликни тўла таъминлай олмаётгани билдирилган.

Миллий футбол федерацияси бу таклифни мамнуният билан қабул қилган ва бу ҳақда ўз сайтида эълон берган.

22 март куни содир этилган терактлардан кейин терма жамоанинг шу кунга белгиланган 2та машғулоти бекор қилинганди.

Венсан Компани: «Ҳозир Бельгия учун жудаям оғир вазият, аммо биз ўзимизни қўлга олишимиз керак»

Бельгия термаси аъзоси: «Бельгия шок ҳолатида, мамлакатда хаос юзага келган»

Кўпроқ янгиликлар