Филиппинликлар мураббийи Ўзбекистон термаси гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини қайд этиб ўтди

Спорт 23 Март 2016 429

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб Филиппин бош мураббийи Томас Дулей иштирок этиб, ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатган.

“Тошкентда ажойиб об-ҳаво ҳукмрон ва стадион ҳам жуда чиройли. Таркибдаги баъзи муаммоларга қарамай, эртага ажойиб натижа намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Мен реалистман ва биламанки, Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа. Гуруҳимиз ҳам саралашдаги энг қийинларидан бири. Бундан ташқари, саралаш ўйинлари давомида жуда узоқ вақтни оладиган парвозларни амалга оширишга тўғри келди. Бу ҳам жамоанинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб айтишим мумкинки, эратага осонликча очко қўлга кирита олмаймиз. Лекин ўйиндан фақат яхши натижалар кутаман.

Мен келажакда Филппин футболи ривожланган давлатлардан бирига айланишига ишонаман. Аййни вақтда мамлакатда энг оммалашган спорт турларидан бири айнан футбол. Буни ҳайратланарли жойи йўқ. Чунки футбол жаҳон бўйлаб энг машҳур спорт тури ҳисобланади. Шунингдек, филиппинликлар, биласиз, одатда бўйдор бўлишмайди. Айтайлик, баскетбол билан шуғулланишса, уларда профессинал ўйинчи бўлиш учун имкониятлари кам. Футболда эса вазн ёки ҳажм аоссий ролни ўйнамайди. Унда маҳорат кўп нарсани ҳал қилади. Футбол орқали мамлакат ижтимоийлашиши ва бирлашиши ҳам жамиятни олдинга қадам ташлашида муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон барча жабҳаларда гуруҳнинг энг кучли жамоаси. Техник, жисмоний ва тактик томондан улар гуруҳдаги барча жамоалардан устун. Бу жамоада кучли лигадаларда тўп сураётган легионерлар ҳам бор. Эртанги ўйинда биз аутсайдер эканимизни биламиз. Лекин футболда ҳамма нарса бўлади. Рақибнинг кучли томонларини билганимиздек, заиф жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Биз улардан фойдаланишга интиламиз”, - дейди Филиппин бош мураббийи.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар