Франция элчиси Франкофония байрамида Ўзбекистондаги таълим даргоҳлари вакилларига орденлар топширди

Ўзбекистон 23 Март 2016 564

17-18 март кунларида Ўзбекистон Миллий университетида ва Франция элчихонасида Франкофония байрами ўтказилди.

Француз элчиси қароргоҳида ўтказилган қабул маросими чоғида Халқаро Франкофония ташкилотига аъзо давлатларнинг Тошкентдаги элчилари, ЎзМУ ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректорлари, француз тили ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Қабул вақтида Франция элчиси 6 нафар ўзбекистонликка Академик Палма орденларини топширди:

Шуҳрат Қаюмов, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ректори;

Ислом Деҳқонов, Фарғона Давлат университети ўқитувчиси;

Светлана Макарянс, Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти методисти;

Ирина Мавлонова, Бухородаги «Истеза» француз маданият маркази директор муовини;
Патҳиддин Нишонов, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси;

Азиза Зоирова, Қарши Давлат университети француз тили ўқитувчиси ва чет тиллар факултети декани муовини.

Франциянинг фахрий мукофоти ҳисобланмиш Академик Палма ордени билан Франция фуқаролари таълим соҳасида кўрсатган буюк хизматлари учун ёки хорижликлар француз тили ва маданиятини тарғиб этишдаги фаол иштироки учун тақдирланадилар.

Франкофония - дунёнинг франкофон давлатлари ҳамкорлигининг халқаро ташкилотидир. У ер куррасининг турли нуқталарида жойлашган давлатларни намоён қилувчи 60дан ортиқ аъзолари ва 20га яқин кузатувчиларни ўз ичига олади. Ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий критерияси ўша давлатда француз тилининг ўрганилиш ёки ўрганмаслиги эмас, балки Франция билан асрлар давомидаги маданий алоқаларнинг мазмунидадир.

Кўпроқ янгиликлар