Франциялик биатлончи Бенземанинг Франция терма жамоасига қайтарилишига қарши чиқди

Спорт 23 Март 2016 366

Француз биатлончиси, жорий мавсумда жаҳон кубогининг умумий жадвалига кўра кетма-кет бешинчи марта Биллур глобус совринини қўлга киритган Мартен Фуркад «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг Франция терма жамоаси сафига қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бу хабар мени шокка туширди. Шахсий ҳаётингда исталган ишингни қилишинг мумкин, аммо бу ҳолат... Бу менда жамоавий спорт турларига нисбатан бўлган ишончни камайтиради», – дея таъкидлаган Фуркад.

Бундан олдинроқ, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам Бенземанинг сафга қайтарилиши масаласини муҳокама қилмоқчи эмаслигини билдирганди.

Бензема Нидерландия ва Россия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушадиган рўйхатга киритилмаган.

Унинг Евро-2016 мусобақасида иштирок этиш ёки этмаслиги 15 апрелда ҳал бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи бир неча ой муқаддам «Лион» ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага қарши таъмагирлик қилишда айбланиб, терма жамоадан четлатилган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар