Норильск шаҳри аэропорти учиш-қўниш майдонидаги Boeing самолётини шамол 180 градусга суриб қўйди. Бу ҳақида "Дела.ru" нашри хабар берди.

Самолётнинг ўнг тарафга қараб, ўз ўқи атрофида айланиши видео роликда қўриниб турибди. Нашрнинг сўзларига кўра, видеони аэропорт ҳодимлари тасвирга олишган.

Аммо аэропортнинг матбуот хизмати видеонинг асл эканлигига ишонч билдиришмади. Уларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ёмон об-ҳаво туфайли Норильск шаҳрига бўлган барча парвозлар тўхтатилган ва учиш-қўниш майдонида ҳеч қандай самолётлар мавжуд эмас.

Норильск шаҳрида душанба кунидан бери сониясига 30 метр тезликда шамол эсмоқда. Шаҳарнинг кўплаб аҳолиси тан жароҳатларини олишган, ҳаттоки бир аёл қаттиқ шамол қурбонига айланган. Шаҳар маъмурияти ўз расмий сайтида шаҳардаги компаниялар ва ташкилотлар раҳбарларидан ўз ходимларини уйда бўлишларини маслаҳат беришларини сўради.