Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Бельгия қироли Филиппга кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Бруссель шаҳридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан мактуб йўллади.

"Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди", деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 270 нафарга яқин киши жароҳатланган.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Ўзбекистон ТИВ: Брюсселдаги терактлардан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ