Англиянинг «Ньюкасл» клуби хўжайини Майк Эшли ўз вақтида футбол бизнесига пул тикканидан афсусланган пайтлари ҳам бўлганини таъкидлаб ўтди.

«Футбол билан алоқа қилганимдан афсусланган пайтларим ҳам бўлганми? Ҳа. Жуда кўп ёқимли ҳолатлар ҳам кузатилган, аммо бу ерда бирор натижа худди Sports Direct бўлгани каби муваффақиятларга эришмаганимда шундай ҳолат кузатилган.

Мен «Ньюкасл»га фойдали бўлган иш қилишни истайман. Жамоани кучли бўлишини хоҳлайман, бироқ ҳозирча буни уддасидан чиқа олганим йўқ.

Жамоа АПЛни тарк этса ҳам шу ерда қоламанми? Менда танлов ҳуқуқи йўқ. Мен худди Sports Directга каби «Ньюкасл»га ҳам уйланганман.

Менда у бор. Уларда мен борман», – дея таъкидлаган Эшли.