22 март куни Брюссель шаҳрида содир бўлган қатор портлашлар натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинди.

Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 270га яқин киши жароҳатланган.

Терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.