ЎзМУда германиялик мутахассислар билан ҳамкорликда илмий лабораториялар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон 23 Март 2016 622

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ахборот хизматидан маълум қилишларича, Миллий университетда ташкил этилаётган навбатдаги илмий лаборатория “Ҳужайра технологиялари, протомика, метаболомика ва ўсимликлар функционал геномикаси” деб номланади. Яқинда ана шу янги илмий лабораторияни ташкил этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жанполат Кудайбергенов, Юқори технологиялар маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент архитектура ва қурилиш институти, Тошкент давлат аграр университети, ЎзМУ кимё, биология-тупроқшунослик факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда Германия Федератив Республикасининг илмий лабораторияларни жиҳозлаш бўйича етакчи компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов давра суҳбатини кириш сўзи билан очар экан, мамлакатимизда ёшларни илмий тадқиқотларга жалб қилиш, замонавий технологиялар билан жиҳозланган лабораториялар инновацион иқтисодиётни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши, илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, бу борада ривожланган давлатлар етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, лаборатория жиҳозлари ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

DiChTe GmbH (Германия) компанияси директори Алексей Лариончев, DiChTe GmbH (Германия) компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича вакили Евгений Кукишев, “Умумроссия қишлоқ хўжалик биотехнологиялари илмий тадқиқот институти” директори ўринбосари Евгений Мазурин, CGM(Германия) компанияси ваколатхонаси директори Евгений Сидоренколар “Ҳужайра технологиялари, протомика, метаболомика ва ўсимликлар функционал геномикаси” илмий лабораториясини ташкил қилиш ва уни замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ўтказган тақдимотлари давра суҳбати иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Айтиш жоизки, ривожланган давлатлар олий таълим муассасалари билан шу тариқа халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш Миллий университетимизнинг дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасалари орасида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Давра суҳбати доирасида мазкур лабораторияни ташкил қилиш, жиҳозлаш, унда илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича фикр ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18438 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39551 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151477 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43329 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 0 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 801 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 232 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 251 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 840 Спорт
Кўпроқ янгиликлар