Техас штатида йил бошидан бери бешинчи маҳбус қатл этилди

Жамият 23 Март 2016 360

Техас штати маъмурияти ўз хизмат вазифаларини бажараётган муниципал хизмат ходимини ўлдиргани учун 8 йил муқаддам ўлим жазосига маҳкум қилинган жиноятчини қатл этди. Қатл ўлимга олиб келувчи инъекция киритиш билан амалга оширилди.

Қатл этилган 33 ёшли Адам Уорд йил бошидан бери Техасда қатл этилган 5-маҳбус, АҚШда бўйича эса 9-маҳбус бўлди.

2005 йил Коммерс шаҳрида Уорд турли кераксиз нарсалар билан қоплаб ташланган уйларни тартибга келтириш билан шуғулланган инспектор, 46 ёшли Майкл Уолкер билан тортишиб қолган. Уолкер ўзининг орқа ҳовлисини чиқиндихонага айлантирган Уорднинг уйига келган. Инспектор уй эгаси билан тортишиб кетган ва унга агар чиқиндихонани бартараф этиб, ҳудудни дезинфекция қилишга ижозат бермаса, ёрдам чақиртириш билан таҳдид қилган. Уорд уйга кириб кетиб, 45-калибрли тўппонча билан қайтиб келиб, Уолкерни отиб ташлаган. Унинг танасида 9 та ўқ изи аниқланган.

Жиноятчи бир неча бор жазонинг юмшатилишига ҳаракат қилган. Унинг адвокатлари Уорд ақли заифлиги, руҳий норасоликдан азият чекишига шама қилишган. Бироқ Техас судлари жазонинг юмшатилиши ҳақидаги илтимосномани рад этишган. Улар Уорд ўз ҳаракатлари ва унинг оқибатларини жуда яхши англайдиган шуурли ҳолда эканлигини айтишган. АҚШ Олий суди ҳам қатлга саноқли соатлар қолганда қотилнинг бу охирги илтимосини бажаришни рад этган.

Умумий ҳисобда АҚШда 31 та штатда ўлим жазосини амалга оширишга рухсат берилган. АҚШда жорий йилнинг апрелига ҳолатига кўра, 3002 маҳбус қатл этилишини кутиб ўтирибди. Ўлим жазоси яна қўлланиши бошланган 1976 йилдан бошлаб 2015 йил сентябригача 1414 жиноятчи қатл этилди. Уларни қатл этишнинг энг кенг тарқалган усули ўлимга олиб келувчи инъекция киритиш ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30076 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42352 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158808 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45019 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 112 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 769 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 417 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1891 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 166 Спорт
Кўпроқ янгиликлар