Луис Суарес Неймар билан Бразилия-Уругвай учрашувининг натижаси борасида баҳс бойлади

Спорт 24 Март 2016 444

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг клубдоши Неймар билан 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Бразилия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги саралаш учрашувининг ҳисоби борасида баҳс бойлади. Учрашув 26 мартда бўлиб ўтади.

Баҳс ғолиби ютуқ сифатида гамбургер олади. Бу ҳақда Eurosport.ru нашри хабар бермоқда. 

"Биз Неймар билан Бразилия-Уругвай учрашуви борасида баҳс бойладик. Ғолиб гамбургер олади. Неймар – ажойиб шерик, биз “Барселона”да доим бир-биримизга кўмак берамиз. Бўлғуси учрашувда қайси жамоа ютмасин, у бундан хушнуд бўлади, мағлуб эса бунга чидашига тўғри келади", деб айтди Суарес. 

Иккала футболчи ҳам Чемпионлар Лигасининг ўтган ҳафтадаги рамзий терма жамоасига киритилди.  

Уругвай жаҳон чемпионатининг Жанубий Америкадаги саралаш босқичида 4 та ўйинда 9 очко тўплаб, 2-ўринни эгалламоқда. Бразилия эса 7 очко билан 3-ўринни эгалламоқда. 1-ўринни Эквадор эгалламоқда.

Манба: tribuna.uz

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар