АҚШ президенти Барак Обама Аргентинага сафари вақтида қизларидан бири (катта қизи - Малия) "Барселона" жамоасининг аргентиналик футболчиси Лионель Месси билан танишишни хоҳлаётгани ҳақида айтиб берди.

"Менинг қизим Рим папаси билан учрашиб, гаплашди. Энди у Месси билан танишишни истамоқда. Лекин ҳозирча мен унинг бу истагини бажо эта олганим йўқ", дея Обаманинг сўзларини келтиради Мarca.

Бундан олдинроқ, Обама кубалик комиклар билан домино ўйнагани ҳақида хабар берилганди.

23 март куни АҚШ президенти Барак Обама икки кунлик ташриф билан Аргентинага келди. Унга рафиқаси Мишель ва қизлари Малия ҳамда Саша ҳамроҳлик қилишмоқда.

Обама Аргентинага расмий ташриф уюштирди

Барак ва Мишель Обама Аргентинага сафар давомида танго рақсини ижро этишди