Россия Давлат думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Ирина Яровая Украина президенти Пётр Порошенко Украина терма жамоаси футболчиларини 2016 йилги Европа чемпионати финал босқичига чиққани учун тўппончалар билан мукофотлаганига ўз фикрини билдирди.

Украина президентининг совғаларини олишга 29 нафар футболчидан 9 нафари ҳамда терма жамоа бош мураббийи Михаил Фоменко ва Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко муносиб деб топилди.

"Кўринишича, ФИФА Порошенконинг совғаларидан кейин футбол қоидаларига ўзгартиришлар киритиб, ҳакамларга бронежилетлар беришига тўғри келади. Қурол замонавий Украинанинг рамзига айланди. Бундай совғалар мукофотга эмас, балки жанговар вазифаларни қўйишга ўхшайди. Спортга уруш каби муносабатда бўлиш – Евромайдан етакчисининг европача қадриятларга киритган янги ҳиссасидир", деб ёзди Яровая ўзининг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Порошенконинг футболчиларни тўппончалар билан мукофотлаш ҳақидаги фармони 2015 йил ноябрида имзоланган. Бироқ энди, Украина ОАВлари тегишли сўровни амалга оширгандан кейингина чоп этилди.