Қирғизистонда ҳаж сафарига борувчилар учун либослар тикиш танлови ниҳоясига етди. Бу ҳақида ҚМРБ (Қирғизистон мусулмонларини руҳий бошқариш) матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, танловда тўрт нафар тадбиркор: Наргиза Тилекова, Бактибек Масипказиев, М.Жумабаева ва Алишер Тагаев иштирок этишди.

Ҳайъат аъзолари бўлган муфтият, Дин масалалари бўйича давлат коммиссияси, ИИВ, МҲДҚ ва Олимлар кенгаши вакиллари иштирокчиларни баҳолашда кўйлакларнинг сифатли матодан қулай, хавфсиз қилиб тикилганини ҳисобга олишди.

Танлов сўнгида Наргиза Тилекова ғолиб бўлди. Унинг кийим тўплами нархи 20 долларни ташкил этади. Мазкур қиймат ҳаж сафари харажатлари ҳисобига киради.

“24” ахборот агентлигининг хабар беришича, муфтият матбуот хизматида ҳаж зиёрати нархлари ҳали эълон қилинмаган. Шунингдек, авиачипталар нархи ҳам маълум эмас.

2015 йилда бир кишидан ҳаж зиёрати учун зарур харажатлар 2,55 минг долларни ташкил этганди.