2016 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссинг билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, шу жумладан бўлажак Ўзбекистон-Германия учрашувлари жадвали, уларнинг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.