Тошкентда саноат форуми очилди

Ўзбекистон 24 Март 2016 701

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да 23-25 март кунлари VIII халқаро Uzbekistan Industrial Forum-2016 саноат форуми бўлиб ўтади.

«Жаҳон» АА хабарига кўра, IEG Uzbekistan томонидан ташкиллаштирилган форум олтита саноат кўргазмаси — UzSpectechExpo-2016, UzMetalMashExpo-2016, UzMiningExpo-2016, UzSecureExpo-2016, UzChemPlastExpo-2016 ва UzAutomationExpo-2016`ни ўзида бирлаштирди.

Кўргазмаларда дунёнинг 15 мамлакати, жумладан, Австралия, Арманистон, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Нидерландия, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Финляндия ва Швейцариянинг 60дан зиёд компаниялари иштирок этмоқда.

«Турли кўргазмаларни Uzbekistan Industrial Forum`да бирлаштириш саноатнинг етакчи соҳаларини қамраб олишга имкон беради», — деди лойиҳа раҳбари Светлана Денисова.

Унинг сўзларига кўра, форумда хорижий иштирокчиларнинг улуши 60 фоиздан кам эмас.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар