Тошкентда «Япон киноси кунлари» бошланди

Маданият 24 Март 2016 703

Япониянинг юртимиздаги элчихонаси «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан ҳамкорликда 25-27-март кунлари Республика Киночилар уйида юртимизда 11-маротаба «Япон киноси кунлари»ни ўтказади. Унда япониялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 5та бадиий ва 2та анимацион фильмнинг намойиш этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Като Фумихико ҳамда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори Атабек Мусаевнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

«Япон киноси кунлари» Кендзи Наканисининг «Гуллар мавсумидан сўнг» номли мелодрама жанридаги фильми билан бошланади. Ўрта асрлардаги самурайлар ҳақида суратга олинган мазкур фильм япон маданиятининг яна бир қиррасини аёл муҳаббати тимсолида очиб берган.

Фильмларнинг намойиши жадвали:
25 март
Катта зал: 18:00 – Очилиш маросими
«Гуллар мавсумидан сўнг» – «После сезона светов»
26 март
Пушти зал: 13:00 – «Олисдаги юлдуз овози» – «Голос далекой звезди» (аниме)
«Астробой» (аниме)
15:00 – «Сузувчилар» – «Пловси»
18:00 – «Хаттот қизлар» – «Девчонки – каллиграфи»
27 март
Пушти зал: 13:00 – «Асахияма зоопарки: Осмондаги пингвинлар» –
«Зоопарк Асахияма: Пингвины в небе»
15:00 – «Гуллар мавсумидан сўнг» – «После сезона светов»
18:00 – «Ҳамиша: Учинчи хиёбондаги оқшом» –
«Всегда: Закат на третей авеню»
Намойишларга кириш бепул. Фильмлар япон тилида, рус тилидаги субтитралари билан намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар