Глобал саломатлик ва медицина Миллий маркази раҳбарлигида олиб борилган 15 йиллик тадқиқотда деярли 80 минг нафар катта шаҳарларда истиқомат қилувчи японияликлар иштирок этган. Қатнашчилар ҳар беш йилда ўзлари истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги сўровномани тўлдирганлар. Олимлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган маҳсулотларни истеъмол қилган одамлар ўртасида ўлим ҳолати диетага риоя қилмайдиган одамларга нисбатан 15 фоиз кам эканини аниқладилар.
Тадқиқот натижалари BMJ журналида чоп этилди.

15 йил давом этган тадқиқотда онкологик, инсульт, юрак ишемик касаллиги ва сурункали жигар хасталиги бўлмаган кўнгиллилар қатнашганлар.

Японияда ўртача умр давомийлиги дунёда энг баланд кўрсаткичлардан бири. 2012 йили япон аёллари ўртача умр давомийлиги 87 ёшни қайд этиб, бу борада рекорд ўрнатишган.