3 карра «Олтин тўп» соҳиби Йоҳан Кройфф вафот этди

Спорт 24 Март 2016 525

Бугун, 24 март куни голландиялик афсонавий футболчи ва мураббий Йоҳан Кройфф 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда у ҳақдаги сайтда маълум қилинди.

20 асрнинг энг кучли футболчиларидан бири сифатида тилга олинган Кройффнинг ўлимига саратон хасталиги сабаб бўлди.

Кройфф футболчилик фаолиятининг катта қисмини «Аякс» ва «Барселона» жамоаларида ўтказган. У 9 марта Голландия чемпиони бўлган, ЕЧЛда бош кубокни 4 марта боши узра кўтарган, Испания чемпиони ва 1974 йилги жаҳон вице- чемпиони ҳисобланарди. Бундан ташқари, у 3 марта «Олтин тўп» олган.

У мураббий сифатида «Аякс» жамоаси билан Кубок эгалари кубоги ҳамда 2 марта Голландия Кубогини қўлга киритганди. Кейинроқ, «Барселона» жамоаси бошқарувига келиб, Испания чемпионатидаги 4 марта чемпионлик ва Европа чемпионлар лигасидаги 1 марта ғолибликка эришганди. Айнан у каталонияликлар жамоасига тотал футбол асосидаги тики-така услубини олиб кирганди. Кейинчалик, унинг шогирдлари Хосеп Гвардиола ва Луис Энрике бу услубни муваффақиятли тарзда ривожлантиришди.

Кройффнинг ўзи 2009 йилдан буён Каталония терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият юрита бошлаганди.

Кройффга ўпка саратони ташхиси қўйилди

Кўпроқ янгиликлар