«Барселона» Ўзил учун «Арсенал»га 3 футболчисини бермоқчи

Спорт 25 Март 2016 476

«Барселона» жамоаси ёзда «Арсенал»нинг германиялик яримҳимоячиси Месут Ўзилни қўшиб олиши мумкин.

As нашри маълумотига кўра, немис футболчиси Испания чемпионатига қайтишни истамоқда. Хабарда унинг собиқ жамоаси «Реал»нинг ашаддий рақиби бўлмиш «Реал»га ўтиши қийин бўлиши истисно этилмаган. Футболчи 2013 йилда мадридликлар сафидан «Арсенал»га ўтганида шартномада баъзи бандлар киритилгани бунга сабаб бўлиши мумкин.

Хусусан, агар футболчини бошқа бир испан жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, «Реал»да бу таклифни тўхтатиб, Ўзилни ўз сафига қайтариб олиш учун 48 соат бўлади.

Бундан ташқари, агар футболчининг трансфери 50 миллион евродан ортиқни ташкил этса, мадридликлар бу маблағнинг 33 фоизига эгалик қилишлари мумкин.

«Барселона» «Реал»нинг янги футболчиларни трансфер қилиши бўйича қўлланган тақиқдан фойдаланиб, юқорида келтирилган шартларнинг биринчисидан қочишни мақсад қилган.

Иккинчи шартдан қочиш учун эса каталонияликлар Ўзилни ўзининг 3 футболчисига алмаштиришни режалаштирган. Қайд этилишича, Ўзил учун «Барселона» лондонликлар жамоасига Арда Туран, Мунир Эл-Ҳаддадий ва Сандро Рамиресни беришни режалаштирган.

«Арсенал» раҳбарияти шартномаси 2018 йилда якунига етадиган Ўзил билан келишувни чўзиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар