Танқидчилар Зак Снайдернинг янги кинолентаси борасида жиддий норозиликларини билдиришмоқда. Бундай вазиятда кўпчилик ўзини оқлашга, мунозара ва муҳокама қилишга интилса, Бен Аффлек муаммони мард инсонлардек қабул қилмоқда.

Гап шундаки, YouTube порталида фойдаланувчи Sabconth шу мавзуга оид «маҳзун Аффлек» видеоролигини жойлаштирган. Видеога аудиофон сифатида эса, Саймон ва Гарфанкел фолк-рок дуэти ижросидаги ажойиб композиция “The Sound of Silence”дан фойдаланилган.