"Бэтмен Суперменга қарши" фильми рекорд ўрнатди

Маданият 25 Март 2016 789

Экранлар юзини энди кўрган "Бэтмен Суперменга қарши" фильми ўзига хос рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда Variety нашри. Фильм 24 март, пайшанба куни АҚШда 27,7 млн доллар ишлаб топди.

Бу Пасха уикендидаги пайшанба кунидаги намойишлар орасида энг яхши кўрсаткич бўлди. Аввалги рекорд " Форсаж-7" (18,8 млн доллар) жангари фильмига тегишли эди.

АҚШда барча пайшанба кунги намойишлар орасида рекорд натижани ҳали ҳам "Юлдузлар жанглари: Кучнинг уйғониши" ушлаб турибди: 2015 йил 17 декабрда (пайшанба) фильм 57 млн доллар ишлаб топган.

Фильмдаги Бэтмен ролини ижро этган актёр Бен Аффлек видеомемлар қаҳрамонига айланди. YouTube’да Аффлек ва унинг фильм бўйича ҳамкасби Генри Кавиллнинг интервьюси Simon and Garfunkel дуэтининг The Sound of Silence (Сукунат товуши) қўшиғи остида кетаётган ролик пайдо бўлди.

Кавилл бу интервьюда фильмга билдирилган танқидларга фаол равишда изоҳ беради, Аффлек эса асосан жим ўтиради ва фақатгина интервью охирида ўз ҳамкасбининг гапларини қўллаб-қувватлашини айтади.

Ушбу видеомем 24 мартда чоп этилди ва айни вақтгача деярли 900 минг намойиш йиғишга улгурди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар