Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Иван уйига дўсти Сергейни меҳмонга чақиради. Дўстлар суҳбатлашиб, отамлашиб ўтиришади. Мезбоннинг кайфи ошгач, бундан меҳмон фойдаланиб қолмоқчи бўлади. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.

Шу тариқа Сергей Иваннинг уйидан 120 минг сўмлик DVD аппарати ва 200 минг сўмлик кийим-кечакларни ўғирлаб қочиб кетади. Иван ариза билан ички ишлар бўлимига мурожаат этади. Тез орада Сергей қилмишини бўйнига олади.