Маълумки, қўплаб инсонлар чекишдан воз кечиш учун турли хил усуллардан фойдаланишади. British Heart Foundation мутахассислари бу зарарли одатни бирданига рад этиш, яъни «cold turkey» деб танилган усул энг яхши самара беришини тасдиқлашди.
«Сold turkey» («совуқ курка») – бу АҚШдаги машҳур иборалардан бири бўлиб, «дарҳол бажариш» деган маъноларни англатади. Бу усулнинг мазмуни кучли ирода истаги билан чекишни ташлашни бирдан амалга ошириш эмас, балки бу одатни қандайдир муҳим воқеа (тўй, фарзандли бўлиш ва ҳ.к.) ёки кун билан боғлаш лозим. Одатда, чекишни ташлашни истаган одамлар охирги сигаретани чекиб бўлиб, бу зарарли одатни аниқ бир кун ва вақтга боғлаган ҳолда амалга оширишади.

British Heart Foundation тадқиқотларининг натижаларига кўра, 700 киши қатнашган сўровда, «Cold turkey» усулидан фойдаланганларнинг 25 фоизи зарарли одатга қайтмасликка қўпроқ имкониятлари бўлган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир лаҳзада тугатиш усули кўнгиллиларнинг иродаларининг мустаҳкамланишига ва мақсадларини аниқ қўйишга ёрдам берган.

British Heart Foundation мутахассислари ҳар сафар чекиш учун енгиб бўлмайдиган эҳтиёж пайдо бўлганда, иродани мустаҳкам ушлашни маслаҳат беришди. Бунинг учун олдиндан тайёргарлик кўриш шарт: чекиш аксессуарларидан (кулдонлар, сигареталар рекламалари, кальянлар ва ҳ.к.) халос бўлиш, чекиш ҳудудларига яқинлашмаслик, ўзингизга хобби топиш ёки қандайдир спорт тури билан шуғулланиш керак. Агар орада барибир “узилиш” бўлса, экспертлар бунга мувафаққиятсизлик эмас, балки ўз хатоларини англаб, тузатиш учун яна бир имконият, деб қарашни таъкидлашди.

Аммо «Cold turkey» усулини қўллашдан олдин, шуни эсда тутиш лозимки, “бекор қилиш синдроми” туфайли вазифаларингизни бажараётган вақт диққатингиз йўқолганда жиддий талофатлар содир бўлса, олдиндан махсус дориларни тайёрлаб қўйишингиз лозим.