Тошкент давлат техника университети қошидаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази ходимлари пахта териш аппаратини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агнетлигининг матбуот хизмати хабар қилган.

Мазкур аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси пахта териш аппаратининг ва умуман пахта териш машинасининг иш самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги ва ишончлилигини оширишдан иборат.

Ушбу қурилма муаллифларига № ИАП 05158 рақамли патент берилди.