Оқсил-углевод парҳезида энг самарали натижа берувчи — бу папайя меваси эканлиги аниқланди. Папайяни ортиқча ёғлардан халос этиш хусусиятига кўра "XXI аср маҳсулоти" деб номлашди.

Шунингдек, парҳезшунослар папайяни супермева деб аташлигини ҳам таъкидлашди. Улар буни унда сингувчи ҳамма витаминларнинг борлиги ҳамда ёғларни сўриб олувчи модда — папаиннинг мавжудлиги билан изоҳлашди.

Папаин — гидролаз туркумига кирувчи ўсимлик ферменти бўлиб, физиологик хусусиятига кўра ошқозон ширасига ўхшаб кетади. Шунинг учун папайя меваси тез ҳазм бўлиши билан алоҳида диққатга сазовор.

Шу билан бирга парҳезшунослар папайяни организмнинг оқсил моддасини ўзлаштириши қийинлиги боис оқсил етишмовчилиги бўлган кишиларга ҳам тавсия этадилар.

Кўзланган мақсадга эришиш учун папайяни тўғри истеъмол қилиш керак. Уни овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин истеъмол қилиш даркор.