Буюк Британия қироллик оиласи вакиллари Чарльз ва Диананинг кичик ўғли Ҳарри Непалга расмий ташриф уюштирди. Ташриф ҳисоботлари Кенсингтон саройи расмий инстаграмида маълум қилинган.

Унда келтирилишича, шаҳзода Леорани қишлоғига борганда маҳаллий аҳоли хонадонларининг бирида тунаб қолади. Ўша ерда унинг кичик болакайни ушлаб тушган сурати дунёдаги бир неча машҳур ОАВ эътиборини тортди. Buzz, Feed, PeopleInStyle бу суратни илиқ баҳолаган.