Видеокассетани 14 йил давомида ижара идорасига қайтармаган америкалик ҳибсга олинди

Жамият 25 Март 2016 392

АҚШ полицияси Жеймс Мейерсни қамоққа олди. Гап шундаки, у 2002 йилда ижарага олган видеокассетасини қайтармаган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

37-ёшли Мейерснинг айтишича, у қизини мактабга олиб бораётганда, тўхташ ишораси бузилгани сабаб ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан тўхтатилган. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ўрганиб чиққан ҳуқуқ посбонлари, 2002 йили Мейерсни ҳибсга олиш борасида кўрсатма бўлганини айтишган.

Маълум бўлишича, у Шимолий Каролина штати Солсбери шаҳридаги J&J Video ижара хизматига 2002 йилда олган “Йўқол сен, Фредди” филми видеокассетасини вақтида қайтармаган.

Конкорд шаҳри полиция департаменти Мейерснинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Эндиликда, Жеймс ижарага олинган мулкни қайтармаганлиги боис маҳкама олдида жавоб беради. Суд бу ишни 27 апрелга тайинлаган.

Мейерс билан боғлиқ бу воқеа жаҳон ОАВи эътиборини тортди. Шунингдек, фильм қаҳрамони Том Грин ҳам хабарга ўз муносабатини билдириб, воқеага ишона олмаётганини айтган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66706 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36853 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 275 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 210 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2161 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 586 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 363 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1246 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1924 Жамият
Кўпроқ янгиликлар