АҚШда дрон биринчи марта мустақил равишда почта жўнатмасини етказди

Технология 26 Март 2016 528

Невада штати губернатори Брайан Сэндовал учувчисиз парвоз қурилмаси ёрдамида шаҳар шароитида жўнатмани етказиш доирасида Хоторн шаҳрига биринчи почта жўнатмаси етказилганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Ушбу жараённи амалга оширган Flirtey компанияси бош директори Мэтт Суинининг маълум қилишича, жўнатмани етказган дрон ярим мил учиб ўтиб, шаҳарнинг кимсасиз ҳудудига ўзидаги пакетни ташлаган, чунки жўнатма етказиладиган аниқ манзил бўлмаган.

Дроннинг маршрути GPS ёрдамида берилди. Пакетда ичимлик суви идиши, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон қутиси бўлган.

"Учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида шаҳар шароитида биринчи жўнатмани етказиш катта муваффақият ҳисобланади ва бизни учувчисиз самолётлар тўғри сизнинг эшигингизга мунтазам равишда жўнатмаларни етказадиган кунга яқинлаштиради", деб айтди Суини.

Невада губернатори компанияни бу ютуқ билан табриклади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар