АҚШлик машҳур қўшиқчи Мэрайя Кэри Брюсселдаги терактлардан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан бу ердаги концертини бекор қилди. Бу ҳақда қўшиқчи ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

"Мен Брюсселдаги мухлисларимни яхши кўраман ва шу билан бирга менга мухлисларимни, гуруҳимни, ходимларни хавфга қўймаслик учун шоуни бекор қилишни тавсия қилишди", деб ёзди Кэри.

Шу билан бирга қўшиқчининг 26 мартдаги Люксембургдаги концерти аввал режалаштирилгандек бўлиб ўтади.

2015 йил ноябрида АҚШнинг Foo Fighters рок-гуруҳи Париждаги терактлардан кейин Европа бўйича гастрол турининг қолган концертларини бекор қилганди.