iMore муҳаррири Рене Ричи келаси ой Россияда сотувга чиқадиган iPhone SE очилаётган видеотасвирни кенг оммага намойиш қилди.

Видеотасвир муаллифи янги iPhone SE и iPhone 5 моделлари бир-биридан унча фарқ қилмаслигини кўрсатади. Ягона сезиларли фарқ Home тугмасида бўлиб, янги модельда у Touch ID бармоқ излари билан таъсир ўтказади. Янги смартфон А9 нинг 64-разрядли процессори базасида ишлайди ва Live Photosни қўлловчи 12 мегаписелли камерага эга.

iPhone SE 21-март куни тақдимот маросимида намойиш этилди. Қурилма iPhone 6Sнинг аппарат таъминланишига эга, 3D Touch ва яна бир неча элементларни ҳисобга олмаганда вазифалари ҳам деярли бир хил.

Хабарларга кўра, Apple бу йил 15 миллион iPhone SE сотишни режалаштирган.