Льюс Катц Тиббий ўқув муассасасидаги олимлар гуруҳи ўзига хос тадқиқот ўтказиб, ОИТВни хавфсиз йўқотиш усулини кашф қилишди. Улар олиб борган илмий тадқиқот келажакда ОИТСга қарши курашувчи дори ишлаб чиқариш имконини беради.

ОИТВ - инсон иммунитетини парчаловчи, аста-секин авж олувчи ретровирус ҳисобланади. Натижада иммунитетга зиён етади ҳамда беморнинг организми турли инфекция ва ўсимталарга қарши курашиш имкониятини йўқотади. Шифокор аралашувисиз беморнинг ўлими ўрта ҳисобда 9-11 йилда рўй беради. Мазкур вирус бутун дунёда 25 миллион кишининг ҳаётини зомин қилди.

Аввал ҳам Т-лимфоцитларни қайта фаоллаштириш йўли билан вирусни йўқ қилишга уриниб кўриш ҳоллари бўлган, бироқ у тадқиқотлар муваффақиятсиз якунланган.