Kickstarter’да атиги 99 доллар турадиган OLO 3D-принтерини ишлаб чиқариш учун маблағ тўпланмоқда. У смартфоннинг ҳисоблаш кучи ва экрани ёритилишидан фойдаланган ҳолда оддий батареялардан қувватланади.

OLO учта асосий қисмдан иборат: смартфон жойланадиган негизга, нашр этиш қутиси ва ҳамда 3D-обект нашр қилинаётган пластина ўрнатиладиган двигател. Смартфон экранидан чиқадиган ёруғлик ёрдамида суюқ полимер қаттиқ ҳолатга келтирилади.

Айтиш жоизки, OLO’нинг 2та камчилиги бор: биринчидан у митти нарсаларни нашр қилади, иккинчидан, ўз фирма маҳсулотларида ишлайди.

Принтерни ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, керакли буюмдан Autodesk 123D Catch иловаси ёрдамида нусха олсангиз бас, OLO уни 10 дақиқа ичида нашр қила олади ҳамда Android, iOS ва Windows Phone операцион тизимларда ишлайдиган телефонларга мос тушади. Илк харидорларга маҳсулот шу йилнинг сентябрида етказилади.